18:28 / 18.06.2018
3 842

Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси таркибдан четлатилди

Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси таркибдан четлатилди
Златко Далич бошчилигидаги Хорватия терма жамоаси мураббийлар штаби ҳужумчи Никола Калинични таркибдан четлатган ва ватанга қайтариб юборган. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, ушбу 30 ёшли футболчи гуруҳ босқичи доирасида Нигерияга қарши кечган (2:0) биринчи ўйин вақтида захирадан майдонга тушишни истамаганди.

Манбанинг қайд этишича, Далич Нигерияга қарши ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганида Калиничдан Марио Манжукич ўрнига майдонга тушишни сўраган, аммо форвард бели оғриётганини айтиб, ўйинга қўшилишдан бош тортган. Натижада Манжукични Марко Пьяца алмаштирган.

ЖЧ-2018 турнири 15 июлга қадар давом этади. D гуруҳидан ўрин олган Хорватия кейинги турларда Аргентина (21 июнь, Нижний Новгород) ва Исландия (26 июнь, Ростов) терма жамоаларига қарши ўйнайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси таркибдан четлатилди