date

"Пахтакор" илк ёзги харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди

"Пахтакор" илк ёзги харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди
"Насаф" билан хайрлашган сербиялик ҳужумчи Драган Черан "Пахтакор" билан келишувга эришди.
Ўтган мавсумларда "Насаф"даги ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Драган Черан фаолиятини "Пахтакор"да давом эттирадиган бўлди. Томонлар узоқ давом этган музокаралардан сўнг ниҳоят келишувга эришишган. Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Драган Черан ҳам энди собиқ жамоадошлари ҳамда дўстлари Суюнов, Аъзамов, Шораҳмедов, Сайфиев, Раҳматуллаев ва Абдурахимовдан кейин "шерлар" либосини киядиган бўлди. Черан айнан шу футболчилар билан "Насаф"да бирга ўйнаган. Абдурахимов ва Черан тандеми энди "Пахтакор"да ишлаши кутилмоқда.

Драган Черан "Пахтакор" сафига "шерлар"нинг Туркиядаги йиғини чоғида бориб қўшилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" илк ёзги харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди