19:53 / 20.06.2018
4 099

ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияга Марокаш устидан ғалаба келтирди (видео)

ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияга Марокаш устидан ғалаба келтирди (видео)
Россияда ўтаётган жаҳон чемпионати «B» гуруҳи доирасидаги Португалия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Учрашув тақдирини Роналдунинг 4-дақиқада бош билан киритган ягона голи ҳал қилди. Бурчак тўпидан сўнг жарима майдонига узатилган тўпни Криштиану дарвозага аниқ йўллади.

Ушбу гол ўйиндаги ягоналигини сақлаб қолди ва Португалия гуруҳ пешқамдилигини қўлга олди. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Эрон ҳамда Испания терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Жаҳон чемпионати
«B» гуруҳи, 2-тур беллашуви
Португалия—Марокаш 1:0
Гол:
1:0 — 4 Роналду.
Португалия: Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Моутиню, Вилям Карвалю, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва (Желсон Мартинш, 59), Жоау Мариу (Бруну Фернандеш, 70), Роналду.
Марокаш: Муҳаммади, да Кошта, Бенатия, Ҳакими, Дирар, Белҳанда (Карсела-Гонсалес, 75), Буссуфа, Зиеш, Эл-Ахмади, Амрабат, Бутаиб (ал-Кааби, 69).
Огоҳлантишлар: Бенатия (40), Силва (90+2).
[media=https://youtu.be/Oz8IxuIN9uw]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияга Марокаш устидан ғалаба келтирди (видео)