22:13 / 20.06.2018
3 373

Уругвай плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди

Уругвай плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди
Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 2-турида Саудия Арабистони билан куч синашди ва плей-офф масаласини ҳал этиб Россияни ҳам олиб чиқди.

Учрашувда Уругвай терма жамоаси тўлиқ устунликка эга бўлди. Ҳар икки жамоа ҳужумларга зўр берган бўлсада ўйинда атиги битта гол урилди. Луис Саурес 23-дақиқада ўзининг терма жамоадаги 100-ўйинида жамоасига ғалаба олиб келган голга муаллифлик қилди.

Энди сўнгги турда Россия ва Уругвай биринчи ўрин учун куч синашса, Миср ва Саудия Арабистони расмиятчилик учун ушбу мундиалдаги сўнгги ўйинини ўтказишади.

Уругвай – Саудия Арабистони 1:0 (1:0, 0:0).

Гол:
1:0 – 23 Суарес.

Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Варела, Годин, Санчес (Нандес, 82), Весино (Торрейра, 59), Бентанкур, Родригес (Лаксальт, 59), Кавани, Суарес.

Саудия Арабистони – Аль-Овайс, Хаусауи, Аль-Шахрани, Аль-Брейк, Аль-Булайхи, Аль-Джассим (Аль-Могауи, 44), Отайф, Аль-Фарадж, Аль-Досари, Бахебри (Канно, 75), Аль-Муваллад (Аль-Сахлауи, 78).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Уругвай плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди