17:30 / 22.06.2018
3 161

13 ёшли ҳамюртимиз гроссмейстерликнинг биринчи талабини бажарди

13 ёшли ҳамюртимиз гроссмейстерликнинг биринчи талабини бажарди
Ўзбекистонлик 13 ёшли халқаро ФИДЕ устаси Жавоҳир Синдаров гроссмейстерликнинг биринчи талабини бажарди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Ҳамюртимиз Россиянинг Воронеж шаҳрида ўтган Алёхин хотирасига бағишланган шахмат фестивалининг асосий турнири - “Воронеж-2018”да 6,5 очко билан совринли 5-ўринни эгаллаганди. Ушбу мусобақада 11 давлатдан 131 нафар шахматчи иштирок этган эди.

Тўққиз тур якунларига кўра 4 нафар гроссмейстер 7тадан очко жамғарган ва қўшимча кўрсаткичларга кўра Дмитрий Кокарёв (2603, Россия) мусобақа ғолибига айланганди.

Синдаров (2449) чемпиондан ярим очкогина кам жамғариб, совринли 5-ўринни эгаллади. Пойтахтлик ёш шахматчи 9та партиядан 5тасида ғалабага эришди. Жавоҳирдан енгилганлар орасида халқаро гроссмейстерлар - Павел Понкратов (Россия, 2622), Алексей Придорожний (Россия, 2589), халқаро мастер Илья Ильюшенко (2530, Россия) бор.

Синдаров халқаро гроссмейстерлар - Павел Потапов (2491, Россия), Иван Попов (2608, Россия) ҳамда халқаро турнир ғолиби Дмитрий Кокарёв (2603, Россия) билан дуранг ўйнади. Айнан шу натижаси туфайли Жавоҳир Синдаров гроссмейстерликнинг биринчи талабини бажарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 13 ёшли ҳамюртимиз гроссмейстерликнинг биринчи талабини бажарди