23:29 / 22.06.2018
3 310

ЖЧ-2018. Нигерияга Исландия устидан ғалаба қозондии (видео)

ЖЧ-2018. Нигерияга Исландия устидан ғалаба қозондии (видео)
Бугун, 22 июнь санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Одатдагидек, кун тақвимидан 3 та ўйин ўрин олганди.

Куннинг иккинчи учрашуви «D» гуруҳининг икки жамоаси — Нигерия ҳамда Исландия термалари ўртасида бўлиб ўтди.

Унда Африка қитъаси вакиллари ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдаги энг қизиқарли вазиятлар ва урилган голларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

Учрашувнинг биринчи ярми голсиз дуранг билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Аҳмад Муса ҳисобни очди. 75-дақиқада эса унинг ўзи фарқни иккитага етказди. 80-дақиқага келиб, ҳакамлар VAR тизими ёрдамида Нигерия дарвозасига пенальти белгилади. Аммо Гилфи Сигурдссон бу имкониятдан унумли фойдалана олмади. Шу тарзда ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармасдан қолди.

2-турдан сўнг Хорватия муддатдан олдин плей-оффга чиққан бўлса, Нигерия, Исландия ва Аргентина терма жамоалари бу масалани 3-турга қолдирди.

Жаҳон Чемпионати
«D» гуруҳи, 2-тур беллашуви
22 июнь, жума

Нигерия—Исландия 2:0
Голлар:
1:0 — 49 Аҳмад Муса, 2:0 — 75 Аҳмад Муса.

Амалга оширилмаган пенальти: 81 Гилфи Сигурдссон

Нигерия: Фрэнсис Узохо, Уильям Эконг, Брайан Идову (Тйронне Эбуэҳи 46), Леон Балогун, Ониние Ндиди, Огенекаро Этебо, Жон Оби Микел, Виктор Мозес, Аҳмад Муса, Келечи Ихеаначо (Одион Игхало 85), Кеннет Омеруо.

Исландия: Ҳаннес Ҳаллдоурссон, Рагнар Сигурдссон (Сверрир Ингасон 65), Ҳёрдур Магнуссон, Биркир Севарссон, Кари Арнасон, Арон Гуннарссон (Ари Скуласон 87), Гилфи Сигурдссон, Рурик Гисласон, Биркир Бярнасон, Алфред Финнбогасон, Ён Бодварссон (Борм Бергманн Сигурдссон 71).

Огоҳлантириш: Брайан Идову (44).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Нигерияга Исландия устидан ғалаба қозондии (видео)