Неймар Бразилия термаси тарихидаги "энг яхши уч тўпурар"дан бирига айланди

Неймар Бразилия термаси тарихидаги "энг яхши уч тўпурар"дан бирига айланди
Хабарингиз бор бугун Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-турида Коста-Рика (2:0) устидан иродали ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, учрашувда иккинчи голга муаллифлик қилган Неймар Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди. Бугунги ўйинда ўзининг 56-голини киритган 26 ёшли футболчи бу борада Ромариони ортда қолдирди.

Таъкидлаш керакки, Неймар бу рейтингда фақатига Роналдо (62) ва Пеледан (77) ортда бормоқда, холос.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар