
Кеча ЖЧ-2018 гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Швейцария ҳамда Сербия (2:1) терма жамоалари баҳсида гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этган икки швецариялик футболчи - Жердан Шакири ва Гранит Жака ўз голларини рақиб жамоага нисбатан провакацион имо-ишоралар билан нишонлашди.
Аниқроғи, ҳар иккала футболчи ҳам гол ургач қўллари билан Албания рамзи ҳисобланган икки бошли бургутни кўрсатишди. Шу боис ушбу футболчилар ФИФА томонидан жазоланиши мумкин.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар