Хиддинк: "Мессига жуда ҳам ачинаман"

  • Спорт
  • 23-06-2018, 19:13
  • 890
  • Хиддинк: "Мессига жуда ҳам ачинаман"
    Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Лионель Мессини ушбу жаҳон чемпионатида кўп танқид қилинмоқда. Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гус Хиддинк ҳам Месси ҳақида фикр билдириб ўтди. Хиддинкнинг таъкидлашича, Лионель Месси ўйнайдиган жамоадошларига жуда ҳам боғлиқ.

    «Мен Мессига жуда ҳам ачинаман, чунки ҳар қандай футболчи каби жамоадошларига боғлиқ. Ҳаттоки энг кучли футболчилар ҳам. Аргентина термаси ва «Барселона» клуби – ҳар хил жамоа. «Камп Ноу»да жамоа ўйинини қурадиган ярим ҳимоячилар бор – Бускетс, Иньеста, Ракитич. Терма жамоада эса бундай футболчилар йўқ, Мессининг ўзи марказга келиб ҳужум бошлашга мажбур бўлмоқда. У қандай қилиб ҳужумни бошлаши ва якунлаши мумкин?», - дейди Хиддинк.

    Манба: www.uff.uz

    » » Хиддинк: "Мессига жуда ҳам ачинаман"
    Яндекс.Метрика