19:38 / 23.06.2018
3 641

ЖЧ-2018: Бельгия – Тунис учрашувида 7 та гол киритилди (видео)

ЖЧ-2018: Бельгия – Тунис учрашувида 7 та гол киритилди (видео)
ЖЧ-2018 мусобақаси "G" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Бельгия ҳамда Тунис терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Спартак Арена”да бўлиб ўтган ўйинда Европа вакиллари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 6–дақиқасида тунисликлар ҳимоячиси ўз жарима майдони ичида Эден Азарни тўхтатиб қолди, натижада белгиланган пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ бажариб жамоасини олданга олиб чиқди.

Орадан ўн дақиқа ўтиб бельгияликлар қарши ҳужумни голга айлантира олдилар: Кевин Де Брюйненинг узатмасидан сўнг Ромелу Лукаку дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва жамоасининг иккинчи голини урди.

18-дақиқада Туниснинг жарима зарбаси муваффақиятли чиқди: Хазрининг узатмасини Дилан Бронн боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни чисқартирди. Ушбу голдан сўнг ҳам Африка вакилларида бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, бироқ улардан фойдалана олмадилар.

Биринчи бўлимга қўшиб вақтнинг учинчи дақиқасида тунисликлар ўз жарима майдонлари яқинида тўпни йўқотишди, Менье ақлли пас билан Лукакуни яхши вазиятга олиб чиқди, Ромелу бу сафар ҳам зарба беришда адашмади.

Иккинчи бўлим дебютида Азар ўйиндаги дублини нишонлаган бўлса, ўйин сўнггида Миши Батшуайи ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Хазри ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни бельгияликлар дарвозага аниқ йўналтирди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, Бельгия иккинчи турда ҳам йирик ғалабани қўлга киритиб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди. Тунис эса мусобақани шу босқичда якунлайдиган бўлди. Учрашувдаги урилган голларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

ЖЧ-2018
"G" гуруҳи 2-тур

Бельгия – Тунис 5:2 (3:1, 2:1)

Голлар:
1:0 – 6, пенальти Азар, 2:0 – 16 Лукаку, 2:1 – 18 Бронн, 3:1 – 45 Лукаку, 4:1 – 51 Азар, 5:1 – 90 Батшуайи 5:2 – 90+3 Хазри.

Бельгия – Куртуа, Боята, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, де Брюйне, Феррейра Карраско, Витцель, Азар (Батшуайи, 68), Мертенс (Тилеманс, 86), Лукаку (Феллайни, 59).

Тунис – Бен-Мустафа, Бен-Юссеф (Беналуан, 41), Маалуль, Бронн (Наггез, 24), Мерья, Кауи, Скири, Хазри, Сасси (Слити, 59), Бадри, Бен-Юссеф.

Огоҳлантириш: Сасси (14).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018: Бельгия – Тунис учрашувида 7 та гол киритилди (видео)