
Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган баҳсда Тунис дарвозасига иккита тўп йўллади.
Ҳужумчи икки голини ҳам биринчи бўлимда киритди. Бу билан Лукаку кетма-кет иккинчи ўйинда дубль қайд этишга эришди.
Сўнгги бор ушбу кўрсаткични Диего Марадона қайд этганди. Афсонавий футболчи ЖЧ-1986 мусобақасида кетма-кет икки ўйинда дубль қайд эта олганди.
Лукаку ушбу турнирдаги голлари сонини тўрттага етказиб олди ва Португалия ҳужумчиси Криштиану Роналду билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.