01:12 / 24.06.2018
3 956

Германия Крооснинг 95-дақиқадаги голи эвазига Швецияни мағлуб этди

Германия Крооснинг 95-дақиқадаги голи эвазига Швецияни мағлуб этди
ЖЧ-2018 мусобақаси "F" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Германия ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Сочидаги “Фишт” стадионида бўлиб ўтган баҳсда немислар ғалаба қозонишди.

Учрашув немисларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди, бироқ гол уриш Швеция вакилларига насиб етди. 32-дақиқада Германия ярим ҳимоячиси Тони Кроос майдон марказида хатога йўл қўйди ва швецияликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Ола Тойвонен Нойернинг устидан оширган ҳолда гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим ҳам “немис машинаси”нинг устунлигида бошаланди ва улар тайм дебютида ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Тимо Вернер ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни дарвозабон майдончасига оширди, у ерда Марко Ройс яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Голдан сўнг ҳам амалдаги чемпионлар босимни камайтиришмади, Швеция эса фақат қарши ҳужумларга таянган ҳолда чуқур ҳимояланди. 82-дақиқада иккинчи сариқ карточкасини олган Жером Боатенг майдондан четлатилди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг 5-дақиқасида Тони Кроос жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, жамоасини қутқариб қолган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Германия уч очко қўлга киритган ҳолда Швецияга тенглашиб олди ва барчаси 3-турда хал бўладиган бўлди.

ЖЧ-2018
"F" гуруҳи

Германия – Швеция 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар:
0:1 – 32 Тойвонен, 1:1 – 48 Ройс, 2:1 – 90+5 Кроос.

Германия
– Нойер, Боатенг, Рюдигер, Киммих, Хектор (Брандт, 87), Руди (Гюндоган, 31), Кроос, Дракслер (Гомес, 46), Ройс, Мюллер, Вернер.

Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон (Дурмаз, 74), Ларссон, Экдаль, Форсберг, Тойвонен (Гвидетти, 78), Берг (Телин, 90).

Огоҳлантиришлар: Экдаль (52), Боатенг (71), Ларссон (90).
Четлатиш: Боатенг (82).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Германия Крооснинг 95-дақиқадаги голи эвазига Швецияни мағлуб этди