date

Ёш муайтайчиларимиз халқаро турнир ярим финалига йўл олди (фото)

Ёш муайтайчиларимиз халқаро турнир ярим финалига йўл олди (фото)
Хабарингиз бор, шу кунларда Қирғзистоннинг Иссиқкўл шаҳрида муай тай бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимиз муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Кеча ўтказилган чорак финал жангларидан сўнг беш нафар спортчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Улар бу босқичда Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан келган рақибларини мағлуб этишди.

Ёшлар ўртасидаги К-1 йўналишида Абдурашид Бахтиёров (27 кг), Иброҳим Раимжонов (30 кг), Неъматулло Абдураззоқов (33 кг), Баҳромжон Тоғаев (36 кг) ва Темур Алламуродов (45 кг) финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Мусобақа 27 июнга қадар давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ёш муайтайчиларимиз халқаро турнир ярим финалига йўл олди (фото)