date
views 2 900

Жаҳон чемпионатининг яна бир рекорди янгиланди

Жаҳон чемпионатининг яна бир рекорди янгиланди
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-турида яна бир рекорд янгиланади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Гап шундаки, Миср ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувида мисрликлар таркибида дарвозабон Иссам ал-Ҳадарий майдонга тушди. Натижада бу орқали футболчи жаҳон чемпионатида дебют қилиш билан бирга чемпионатнинг энг қари футболчисига айланди. Ҳадарий бугунги учрашув вақтида 45 ёш-у, 161 кунлик бўлди.

Шу кунгача мазкур рекорд колумбиялик Фарид Мондрагонга тегишли бўлиб, дарвозабон 2014 йилги ЖЧ вақтида майдонга тушганда, 43 ёш, 3 кунлик бўлганди.

Майдонда тўп сурган футболчилар ичида энг ёши кекса футболчи эса камерунлик Роже Милла саналади. У 1994 йилда ЖЧ ўйинида иштирок этганида 42 ёш, 39 кунлик бўлган ва Мондрагонга қадар бу борада мутлақ рекордчи саналарди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионатининг яна бир рекорди янгиланди