18:26 / 26.06.2018
2 142

Головкиннинг нокаутга учрашини бутун Мексика кутмоқда

Головкиннинг нокаутга учрашини бутун Мексика кутмоқда
Golden Boy промоутерлик компанияси бошлиғи Оскар де ла Хойя ўрта вазн тоифасининг WBC, WBA ва IBO камарлари соҳиби Геннадий Головкин ва собиқ жаҳон чемпиони Саул Альварес ўртасидаги бўлиши кутилаётган жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Боксчиларнинг иккинчи жанги 15 сентябр куни бўлиб ўтади.

—Ҳозир Сауль Мексикада жуда машҳур. Тақиқланган модда (кленбутерол) мамлакатда оддий маҳсулот қаторида. Агар Мексикада гўшт ейиладиган бўлса, организмингизда кленбутерол бўлади. Аммо бу Альвареснинг Геннадий Головкинни нокаутга учратишини кутишига халақит бермайди. Жангнинг асосий юлдузи — Сауль. У рақиби 15 жангда ишлаб топган нарсани иккита жангда топмоқда, — дея Де Ла Хойянинг сўзларини келтиради Sports.uz нашри.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)