13:18 / 27.06.2018
2 986

ЖЧ-2018. Германия гуруҳда нечанчи бўлади? Мексика қолиб кетиши мумкинми?

ЖЧ-2018. Германия гуруҳда нечанчи бўлади? Мексика қолиб кетиши мумкинми?
Фото: «fifa.com»
Жаҳон чемпионати доирасида бугун «F» ва «E» гуруҳида якунловчи 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Эътиборингизга «F» гуруҳи баҳслари анонсини тақдим қиламиз.

«F» гуруҳи. Жанубий Корея – Германия

Германия гуруҳдан чиқиши учун ғалаба қозониши керак. Ғалаба қозонганида ҳам имкон қадар йирикроқ ҳисобни қайд этиши лозим. Шунда амалдаги жаҳон чемпионлари нариги жуфтлик натижасига қараб қолмайди. Агар иккинчи жуфтликда Швеция Мексикани ютиб берса, Германияда гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиш имкони ҳам пайдо бўлади.

Аммо Жанубий Корея ҳам осонликча таслим бўлмайди, ахир уларда ҳам минимал бўлса-да, плей-оффга чиқиш имконияти сақланиб турибди.

Германия бош мураббийи Йоахим Лёв бу учрашувда дисквалификация олган Жером Боатенг хизматидан фойдалана олмайди. Шунингдек жароҳати сабаб Себастьян Руди ҳам майдонга туша олмаслиги мумкин.

Тахминий таркиблар

Жанубий Корея:
Чо Хён У — Ли Ён, Чан Хён Су, Ким Ен Гвон, Ким Мин У— Мун Сон Мин, Чу Се Джон, Ки Сон Ен, Хван Хи Чхан — Ли Джэ Сон, Сон Хин Мин.

Германия:
Нойер – Киммих, Хуммельс, Рюдигер, Гектор – Гюндоган, Кроос – Мюллер, Ройс, Вернер – Гомес.

Қизиқарли фактлар
  • Жамоалар ЖЧда икки бор тўқнаш келган ва Германия ҳар иккисида ҳам (1994 ва 2002 йиллар) ғалаба қозонган.
  • Жанубий Корея ўз уйида ўтган ЖЧда (2002 йили) ярим финалгача етиб борган ва айнан немислар томонидан тўхтатилган.
  • Германия ЖЧда Осия жамоалари билан 5 бор тўқнаш келиб, барчасида ғалаба қозонган.

«F» гуруҳи. Мексика – Швеция

Мексика ушбу мундиалда ажойиб натижа қайд этмоқда. Мексикаликларнинг Германияни мағлуб этишини кимам кутган дейсиз. Сўнг Жанубий Корея мағлуб этилди ва ҳозирча 100 фоизлик натижа билан 6 очко қўлга киритилган. Шу ҳолатида ҳам Мексика гуруҳ босқичида қолиб кетиши мумкин! Агар бугун Швеция ва Германия ғалаба қозонса, учала жамоада ҳам 6 очкодан йиғилади ва урилган голлар ҳисоб-китоб қилинади. Бу эса Мексика фойдасига бўлмаслиги мумкин.

Демак, бу гуруҳда тўртала жамоада ҳам имконият сақланиб қолган ва бу учрашувлар қизғин ўтишини таъминлайди.

Тахминий таркиблар


Мексика: Очоа – Альварес, Сальседо, Морено, Гальярдо – Эррера, Гуардадо – Лайюн, Вела, Лосано – Чичарито.

Швеция: Ольсен – Люстиг, Линделеф, Гранквист, Аугустинссон – Классон, Ларссон, Экдаль, Форсберг – Тойвонен, Берг.

Қизиқарли фактлар
  • Мексика ва Швеция ўзаро 9 маротаба учрашишган, шундан фақат бир марта ЖЧ доирасида ўйин ўтказилган унда (1958 йили) шведлар устун келишган – 3:0.
  • Ўзаро ўртоқлик учрашувларининг сўнгги бештасидан фақат биттасида Мексика шведларга мағлуб бўлган.
  • Мексика ЖЧ тарихида ҳали бирор марта кетма-кет уч марта ғалаба қозонмаган. Бугун бу ишни уддалай олса, кетма-кет уч ғалабага эришган КОНКАКАФнинг биринчи жамоасига айланади.

Учрашувлар вақти

19:00 Жанубий Корея – Германия
19:00 Мексика – Швеция

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Германия гуруҳда нечанчи бўлади? Мексика қолиб кетиши мумкинми?