13:46 / 27.06.2018
4 116

«Насаф»нинг яна бир етакчиси жамоани тарк этди

«Насаф»нинг яна бир етакчиси жамоани тарк этди
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби россиялик ҳимоячи Игор Голбан билан шартнома имзолади. Бу ҳақда наманганликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Матбуот хизмати берган хабарга кўра, футболчи янги жамоаси таркибида 5-рақамли футболкада ўйнайдиган бўлди.

Маълумот учун, Голбан 1990 йил 31 июльда Россиянинг Сочи шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида Россиянинг «Сочи - 04» (2008), “Жемчужина - Сочи” (2009-2011), «Локомотив» (2011-2016), “Шинник” (2013-2014), «Химки» (2014), «Сочи» (2014), Чехиянинг “Сигма” (2012-2013), Ўзбекистоннинг «Қўқон-1912» (2015), «Навбаҳор» (2016 йилнинг 1-давраси), “Насаф” (2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йилнинг 1-давраси) клублари сафида тўп тепган.

Игор 2016 йилнинг 1-даврасида «Навбаҳор»да ўйнаб, 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урганди. Шундан кейин эса фаолиятини қаршиликлар таркибида давом эттирганди. Голбан «аждарлар» сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та тўп муаллифига айланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф»нинг яна бир етакчиси жамоани тарк этди