17:56 / 27.06.2018
3 732

ЖЧ—2018. Жанубий Корея—Германия, Мексика—Швеция, Сербия—Бразилия (фото)

ЖЧ—2018. Жанубий Корея—Германия, Мексика—Швеция, Сербия—Бразилия (фото)
Бугун, 27 июнь санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати «E» ҳамда «F» гуруҳларида 3-тур ўйинларига якун ясалади.

Куннинг дастлабки икки учрашуви «F» гуруҳи жамоалари ўртасида ўтказилади.

Унга кўра Мексика терма жамоаси Швеция билан беллашса, Жанубий Корея эса гуруҳдан чиқиш учун Германия билан кураш олиб боради.

Иккала учрашув ҳамда Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Скриншот: ФИФА
Айни дамда Мексика 6 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Германия ҳамда Швецияда 3 очкодан бўлса, Жанубий Кореяда очко йўқ. Шундай бўлса-да корейслар назарий жиҳатдан ҳали ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга.

«E» гуруҳи жамоалари эса 3-тур ўйинларини тунги 23:00 да бошлайди.

Сербия гуруҳдан чиқиш учун Бразилия билан кураш олиб борса, Швейцария эса муддатидан аввал плей-оффдан умидини узган Коста-Рикага қарши майдонга тушади.

Айни дамда гуруҳда Бразилия ва Швейцария 4 тадан очко жамғарган бўлса, Сербия термасида бу кўрсаткич 3 тани ташкил этмоқда. Коста-Рикада эса умуман очко мавжуд эмас.

Скриншот: ФИФА
Маълумот учун агарда жамоалар очколари бир хил бўлиб қолса, унда регламент бўйича аввало тўплар нисбати, шунда ҳам тенглик бўлса, унда қайси жамоа кўпроқ гол урганига эътибор қаратилади. Бу борада ҳам тенг натижа қайд этилса, унда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. Агарда шунда ҳам кўрсаткичлар тенг бўладиган бўлса, унда энг кам огоҳлантириш олган жамоа жадвалда юқори ўринга кўтарилади. Барча кўрсаткичлар тенг келадиган бўлса, унда ФИФА «кўр қуръа» орқали ғолибни аниқлаб беради.

Жаҳон Чемпионати

«F» гуруҳи, 3-тур беллашувлари

27 июнь, чоршанба

Жанубий Корея—Германия 19:00
Мексика—Швеция 19:00

«E» гуруҳи, 3-тур беллашувлари
27 июнь, чоршанба

Сербия—Бразилия 23:00
Швейцария—Коста-Рика 23:00

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2018. Жанубий Корея—Германия, Мексика—Швеция, Сербия—Бразилия (фото)