21:14 / 27.06.2018
3 726

Сенсация! Жанубий Корея амалдаги чемпионни мағлубиятга учратди (фото, видео)

Сенсация! Жанубий Корея амалдаги чемпионни мағлубиятга учратди (фото, видео)
ЖЧ-2018 сенсацияларга бой бўлмоқда. Германия терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Жанубий Корея билан тўқнаш келди кутилмаганда аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.

Немислар учрашувни жадал бошлашди, бироқ Корея ҳимоячилари яхши ҳимояланиб хатога йўл қўймади. Шведлар билан бўлган ўйин каби Германияда якуний зарба берадиган футболчи йўқ ёки дарвозабон тўпни қайтаради.

Жанубий Корея биринчи голни бурчак тўпидан сўнг киритди. Ўша вазиятда бош ҳакам голни инобатга олишда иккиланди ва видеотакрорларга мурожаат қилди, ҳатто ўзи бориб кўришга ҳам мажбур бўлди.

Иккинчи гол эса Мануэль Нойерни хатоси туфайли юзага келди. Ҳужум қилишга ўтиб кетган дарвозабон қарши ҳужум ўтказиб юборди ва Сон бўш дарвозага тўп киритиб аламли мағлубиятни таъминлади.

Шу тариқа, Германия терма жамоаси гуруҳда 3 очко жамғариб Россиядаги мундиални Жанубий Корея каби тарк этди. Ушбу учрашувнинг қисқача тафсилотлари ва киритилган голларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

ЖЧ-2018
"F" гуруҳи, 3-тур

"Қозон Арена"
Жанубий Корея - Германия 2:0

Бош ҳакам: Марк Гейгер
Голлар: К.Йонг Гвон 90+3, С.Хён Мин 90+7

Жанубий Корея: 23.Чо Хюн-Ву, 2.Ли Йонг, 5.Юнг Йонг-Сун, 14.Хонг Чул, 19.Ким Йонг-Гвон, 20.Жанг Хюн-Су, 13.Ку Жа Чол (11.Ҳи-Чан Хванг, 56, (22.Го Йо Хан, 79), 15.Жунг Во-Юнг, 17.Ли Жае-Сунг, 18.Мун Сеун-Мин (8.Си Жонг Жу, 69), 7.Сон Хен Мин.

Германия: 1.Мануэль Нойер, 3.Йонас Хектор (20.Юлиан Брандт, 78), 5.Матс Хуммельс, 15.Николас Зюле, 18.Жошуа Киммих, 6.Сами Хедира (23.Марио Гомез, 58), 8.Тони Кроос, 10.Месут Ўзил, 14.Леон Горецка (13.Томас Мюллер, 63), 9. имо Вернер, 11.Марко Ройс.

Огоҳлантиришлар: Ж.Во-Юнг 9, Л.Жае-Сунг 23, М.Сеун-Мин 48, С.Хён Мин 65.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сенсация! Жанубий Корея амалдаги чемпионни мағлубиятга учратди (фото, видео)