date
views 3 759

ЖЧ-1990 ғолиби Россияга Испанияни қандай ютиш мумкинлигини айтди

ЖЧ-1990 ғолиби Россияга Испанияни қандай ютиш мумкинлигини айтди
1990 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланган германиялик машҳур футболчи Андреас Бреме 1/8 финалда Россияга Испания устидан қандай ғалаба қозониш мумкинлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Балким Уругвайга қарши ўйиндаги мағлубият 1/8 финал олдидан Россия учун фойдали бўлиши мумкин. Испанияга қарши ўйин олдидан россияликлар кўпроқ стандард вазиятларда ҳимояланишга эътибор қаратишлари лозим. Шунингдек улар турнирни ажойиб савияда ўтказаётган Искога ҳам алоҳида эътибор қаратишлари керак”, - дейди Бреме.

Эслатиб ўтамиз, Испания – Россия ўйини 1 июль куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-1990 ғолиби Россияга Испанияни қандай ютиш мумкинлигини айтди