21:32 / 28.06.2018
3 143

ЖЧ-2018 "H" гуруҳи: Япония "японча" тартиб-интизом эвазига плей-оффда (фото)

ЖЧ-2018 "H" гуруҳи: Япония "японча" тартиб-интизом эвазига плей-оффда (фото)
ЖЧ-2018 доирасидаги "H" гуруҳидан ўрин олган 3-тур ўйинларига якун ясалди.

Ушбу "квартет"да жуда қизиқ ҳолат кузатилди. Колумбия Сенегални ютиб ўз очколари сонини 6 тага етказди ва гуруҳда пешқадам бўлди. Япония эса мундиални муддатидан аввал тарк этган Польшага кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Шу тариқа Сенегал ва Япония тўплаган очколар (4) бир хил кўринишга келди. Қизиғи, ушбу жамоаларнинг тўплар нисбати ва киритган голлари сони ҳам (4тадан) бир хил бўлди.

ФИФА қоидасига кўра, жамоаларнинг очколари, тўплар нисбати, киритган голлари сони, ўзаро ўйини (дуранг) тенг бўлиб қолса, унда "Fair play" амал қилади. Яъни қайси жамоада огоҳлантиришлар сони кам бўлса, ўша жамоа жадвалда юқорилайди. Япония эса Сенегалга нисбатан кам карточка олгани уларга қўл келди ва нимчорак финалга йўл олишди. Сенегал эса мундиални гуруҳ босичида якунлашига тўғри келди. Польша эса ўз уйига 3 очко билан қайтадиган бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018 "H" гуруҳи: Япония "японча" тартиб-интизом эвазига плей-оффда (фото)