
Марокаш футбол федерацияси ФИФА президенти Жанни Инфантинога мактуб йўллаб, унда ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг Испания ва Португалияга қарши кечган 2- ва 3-тур ўйинларини бошқарган ҳакамлар фаолиятига салбий баҳо берди.
«В» гуруҳида 1 очко билан сўнгги ўринда қолган марокашликларнинг мактубидаги шикоятлар VAR видеокузатув тизими таҳлиллари орқали асослантирилган. Хатда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатоликлар рўйхати ҳам келтириб ўтилган.


Эслатиб ўтамиз, Португалия – Марокаш (1:0) учрашувини америкалик рефери Марк Гейгер, Испания – Марокаш (2:2) баҳсини ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар