08:02 / 29.06.2018
3 620

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Европага вакил тайинлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Европага вакил тайинлади
Фото: «the-uff.com»
Европа футболини яқиндан ўрганиш, Европа футбол ассоциациялари ва кучли жамоалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида ЎФА Европада ўз вакилини тайинлашга қарор қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Дилшод Рўзметов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Европадаги вакили этиб тайинланди. Унинг Европадаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
  • Футболчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимлари ва менеджерлар тайёрлашнинг (кейинчалик Ўзбекистонда қўллашга мўлжалланган) замонавий Европа технологияси ва назорати услубларини ўзида акс эттирган тажриба ва маълумотларни тўплаш;
  • Европа футбол федерацияларининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликка бўлган қизиқишлари ҳақидаги барча маълумотларни жамлаш;
  • Ўзбек футболининг рақобатбардошлик қобилиятини ошириш ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда профессионал клубларининг нуфузли халқаро мусобақалардаги натижаларини яхшилаш мақсадида, тажрибали хориж экспертлари ва мутахассисларини Ўзбекистонда мастер класслар ўтказишга жалб қилиш;
  • Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва халқаро футбол ташкилотларининг ўзаро амалий учрашувларини ташкил этиш ишларида иштирок этиш.

Маълумот учун: Дилшод Рўзметов 1979 йилда туғилган. Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетида таҳсил олган. Халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражасига эга. Шунингдек, Бремен (Германия) Университетининг Европа ва Халкаро ҳуқуқ бўйича мастер даражали (LL.M.EUR) битирувчиси. Ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларини мукаммал билади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон футбол ассоциацияси Европага вакил тайинлади