
«Реал» раҳбарияти Криштиану Роналду билан шартномани муддатидан аввал бекор қилиш суммасини камайтиришга келишиб олди. OK Diario`нинг ёзишича, амалдаги шартномада бу сумма миқдори 1 миллиард евро деб кўрсатилган.
Эндиликда 2021 йил ёзига қадар амалда бўладиган ушбу шартномани 120 миллион евро эвазига муддатидан олдин бекор қилиш мумкин. Эътиборли томони, «Барселона» ва «ПСЖ» клублари учун дастлабки 1 миллиард евролик тўлов миқдори ўзгармай қолади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг сўнгги финалидан кейин Роналду Мадридни тарк этиши мумкинлигига ишора қилганди.
2009 йилдан буён қироллик клуби аъзоси саналадиган Роналду ўтган вақт давомида 438 расмий ўйинда клуб шарафини ҳимоя қилиб, 450та гол муаллифига айланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар