
ЖЧ-2018 мусобақаси "G" гуруҳи 3-тур учрашувидан ўрин олган Англия ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Калининград Арена”да бўлиб ўтган баҳсда бельгияликлар ғалаба қозонишди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва кескинликка бой бўлмади. Кучли томонга тушиб қолишдан қўрқибми, ёки натижанинг у қадар муҳим эмаслигини инобатга олибми, жамоалар гол уришга у қадар интилмадилар.
Бироқ иккинчи бўлимни бельгияликлар фаол бошлашди ва 50-дақиқадаёқ гол уришга эришдилар. Аднан Янузай ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва аниқ зарба билан дарвозанинг тўққизлик бурчагини аниқ нишонга олди.
Қолган дақиқаларда ҳам ўша темпдаги ўйин давом этди.
Шу тариқа, Бельгия 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда 1-ўринни эгаллади ва 1/8 финалда Япония билан ўйнайди. Англия эса гуруҳда 2-ўринни қўлга киритди ва плей-оффда Колумбия билан куч синашади.
ЖЧ-2018
"G" гуруҳи 3-тур
Англия – Бельгия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 51 Янузай.
Англия – Пикфорд, Джонс, Стоунз (Магуайр, 46), Роуз, Кэйхилл, Дайер, Лофтус-Чик, Делф, Александер-Арнолд (Уэлбек, 79), Варди, Рэшфорд.
Бельгия – Куртуа, Шадли, Боята, Вермален (Компани, 74), Дембеле, Дендонкер, Азар, Феллайни, Янузай (Мертенс, 86), Тилеманс, Батшуайи.
Огоҳлантиришлар: Тилеманс (19), Дендонкер (33).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар