23:34 / 02.07.2018
3 032

Бразилия ишончли тарзда Мексикани мағлуб этиб чорак финалга йўл олди

Бразилия ишончли тарзда Мексикани мағлуб этиб чорак финалга йўл олди
ЖЧ-2018 1/8 финалда Бразилия терма жамоаси ушбу босқичда 1994 йилдан буён омадсиз ўйнаб келаётган Мексика билан тўқнаш келди. Неймар ва Фирминонинг голлари бразилияликларга Лотин Америкаси дербисида ғалаба олиб берди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва илк дақиқалар кутилмаганда Мексиканинг устунлигида кечди. Биринчи бўлимда жамоалар хавфли ҳужумлари билан ҳисобни очишга яқин бўлишди. Бироқ ҳимоячи ва дарвозабонларнинг яхши ўйини гол кўришимизга сабаб бўлмади.

Иккинчи бўлим бошида Мексика ўзгаришларни амалга оширди. Бироқ 51-дақиқада Неймар Виллианнинг жарима майдонига узатган пасидан сўнг бўш дарвозани ишғол қилиб ҳисобни очди. Ўйин кескин ва қўполликларга бой кечди. Неймарнинг ўзига нисбатан мексикаликлар бир неча маротаба қоида бузишди.

Голдан кейин Мексика ҳужумга бор кучини ташлади. Бразилия эса қарши ҳужумдан ҳаракат қилди ва заҳирадан тушган Фирмино 88-дақиқада ҳисобни оширди. Ўйин шу тарзда якунланди ва Мексика ушбу мундиалда ҳам 1/8 финалда қолиб кетди.

Бразилия чора кифналда Япония - Бельгия учрашуви ғолиби билан кураш олиб боради. Ушбу ўйиннинг матнли трансляциси билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

ЖЧ-2018 1/8 финал

Бразилия – Мексика 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар:
1:0 – 51 Неймар, 2:0 – 88 Фирмино.

Бразилия
– Алиссон, Тиаго Силва, Филипе Луис, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фернандиньо, 80), Каземиро, Коутиньо (Фирмино, 86), Виллиан (Маркиньос, 90), Неймар, Габриэл Жезус.

Мексика
– Очоа, Айяла, Маркес (Лайюн, 46), Альварес (Дос Сантос, 55), Сальседо, Гуардадо, Гальярдо, Вела, Эррера, Лосано, Эрнандес (Хименес, 60).

Огоҳлантиришлар: Альварес (38), Филипе Луис (43), Эррера (55), Каземиро (59), Сальседо (77)

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бразилия ишончли тарзда Мексикани мағлуб этиб чорак финалга йўл олди