01:02 / 03.07.2018
4 246

Бельгия термаси Японияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобини йўққа чиқариб, чорак финалга йўл олди

Бельгия термаси Японияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобини йўққа чиқариб, чорак финалга йўл олди
ЖЧ-2018 мусобақаси 1/8 финалидан ўрин олган Бельгия ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Ростов Арена”да бўлиб ўтган баҳсда Европа вакилларининг қўли баланд келди.

Биринчи бўлимнинг илк дақиқалари кутилмаганда Япониянинг ҳужумлари билан бошланди, бироқ орадан бироз вақт ўтиб устунлик Евроап вакиллари томонигав ўтди. Аммо японларнинг қарши ҳужумлари анча хавфли бўлди.

Иккинчи бўлим дебюти қитъадошларимизга омадли келди, 48-дақиқада Япония қарши ҳужумда гол уришга муваффақ бўлди: марказдан узатилган тўпни Янн Вертонген хатога йўл қўйиб Генки Харагучини ўтказиб юборди, Харагучи эса дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба беришда адашмади.

Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас Япониянинг яна бир ҳужуми гол билан тугади, Шинжи Кагава рақиб жарима майдони ташқарисида тўпни Такаши Унуига узатди, “Бетис” футболчиси узоқ масофадан дарвозани аниқ нишонга олган ҳолда жамоасининг иккинчи голини урди.

Шундан сўнг ҳам Япония ҳимоя ҳақида ўйламай номдор рақиби билан тенгма-тенг ҳужумкор ўйин кўрсатди. 69-дақиқада Вертонген хатосини тўғирлашга муваффақ бўлди: стандарт вазиятдан сўнг Янн қатган тўпни боши билан дарвоза томон йўналтирди ва тўп кавашиманинг устидан ўтиб дарвозадан жой олди.

74-дақиқада Эден Азар чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Маруан Феллаини юқори қаватда ҳимоячилардан устун келди ва тўпни боши билан дарвозага йўналтирди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида бельгияликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди ва Носир Шадли жамоасининг ғалаба тўини киритди.

ЖЧ-2018
1/8 финал

Бельгия – Япония 3:2 (0:0, 3:2)

Голлар:
0:1 – 48 Харагути, 0:2 – 52 Инуи, 1:2 – 69 Вертонген, 2:2 – 74 Феллайни, 3:2 – 90+4 Шадли.

Бельгия – Куртуа, Компани, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, де Брюйне, Феррейра Карраско (Шадли, 65), Витцель, Азар, Мертенс (Феллайни, 65), Лукаку.

Япония – Кавашима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Хасебе, Шибасаки (Ямагучи, 81), Кагава, Харагучи (Хонда, 81), Инуи, Осако.

Огоҳлантиришлар: Шибасаки (40).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бельгия термаси Японияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобини йўққа чиқариб, чорак финалга йўл олди