11:48 / 04.07.2018
3 870

Марадона Аргентина терма жамоасини текинга бошқаришга рози

Марадона Аргентина терма жамоасини текинга бошқаришга рози
Фото:«WuzupNigeria»
Машҳур ҳужумчи Диего Армандо Марадона Аргентина терма жамоасига текинга раҳбарлик қилишини айтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.

«Мен терма жамоага қайтдим. Бунинг эвазига ҳеч нарса сўрамайман. Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатида мен Бразилия терма жамоасининг жуда кучли эканини кўрдим. Ҳозир улар ғолибликка даъвогар. Менга Тите олиб бораётган иш жуда ёқди», – деган Марадона.

Марадона 2008 — 2010-йилларда Аргентина терма жамоаси мураббийи бўлган.

2010 йили ЖАРда ўтказилган жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоасининг муваффақиятсизлигидан сўнг у жамоадан кетган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марадона Аргентина терма жамоасини текинга бошқаришга рози