Айни дамда Индонезияда бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиб қайтди. Терма жамоа устози Равшан Ҳайдаров SPORTS.uz мухбири билан суҳбатда Осиё ўйинларига легионер мақомидаги етакчи футболчиларни жалб эта олмаслик хавфи борлиги ҳақида айтиб ўтди.
"Ҳозирги таркибимизга яна айрим футболчиларни қўшиш режамизда бор. Қўшилса ҳам асосан легионерларнинг ҳисобига янада кучайишимиз мумкин. Бизнинг кенгайтирилган таркибимизда яна бошқа кучайтирадиган ўйинчиларимиз бор. Лекин уларнинг аксарияти ҳозирда легионер мақомига эга бўлишган. Айни пайтда уларнинг клублари билан музокаралар олиб боряпмиз. Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов сингари футболчиларнинг клублари билан бир тўхтамга кела олсак, ажойиб иш бўларди.
Аммо улар аниқ келишади деб бўлмайди. Шунга қарамай, биз ўзимиз томонимиздан барча ишларни амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз. Уларнинг клубларига хатлар билан мурожаат қиляпмиз. Аммо шуни унутмаслик керакки, Осиё ўйинлари мусобақаси ФИФА кунларидан ўрин олмаган. Шу боис хориж жамоаларининг ўз футболчиларини терма жамоаларга қўйиб юбормасликка ҳаққи бор", - дейди тажрибали мутахассис. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди