00:10 / 06.07.2018
3 647

"CAFA U-16 Championship". Ўзбекистон Афғонистон терма жамоасини йирик ҳисобда енгди

"CAFA U-16 Championship". Ўзбекистон Афғонистон терма жамоасини йирик ҳисобда енгди
"CAFA U-16 Championship" мусобақасидан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси афғонистонлик тенгдошларига қарши майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Терма жамоамиз таркибида голларга Темур Мамасиддиқов (2та), Игорь Чикризов ва Ҳусайн Норчаевлар муаллифлик қилишди. Кейинги учрашувни Усмон Тошев шогирдлари 7 июль куни Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин соат 17:00да "Миллий" стадионда бошланади.

Афғонистон - Ўзбекистон 1:4.
Ҳакамлар: Медер Тайчиев, Элдўст Мирзабеков, Қанот Мирзабеков (барчаси Қирғизистондан), Сайёджон Зайниддинов (Тожикистон).
Голлар: Сардор Абдурашидхўжаев (8-автогол), Темур Мамасиддиқов (29, 43), Игорь Чикризов (40), Ҳусайн Норчаев (88).

Афғонистон: Шариф Омонзода, Исматуллоҳ Козими, Муҳаммад Амин Низомий, Али Зоҳидий, Абдул Мунир Ҳазратий (Али Сино Вализода, 87), Файзуддин Ширзад, Муҳаммад Нўъмон Вализода, Самир Самандарий, Абдул Ҳада Садиқи, Сажад Али Халилий, Абузар Раҳмоний (Торялай Хамдерд, 68).
Ўзбекистон: Мўминризо Қодиров, Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Абдуллаев, Муҳаммадюсуф Носиров, Диёрбек Раҳимқулов, Темур Мамасиддиқов (Фарруҳбек Мухторов, 85), Мироншох Сатторов, Игорь Чикризов (Ҳусайн Норчаев, 84), Жасурбек Жамолиддинов, Руслан Розиев, Азизбек Ҳафизов (Дониёр Собиров, 66).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "CAFA U-16 Championship". Ўзбекистон Афғонистон терма жамоасини йирик ҳисобда енгди