date
views 3 769

АГМК собиқ устози Премьер-лигада иш бошлади

АГМК собиқ устози Премьер-лигада иш бошлади
Олмалиқнинг АГМК клуби собиқ бош мураббийи Виктор Кумиков Қозоғистоннинг “Атирау” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Россиялик тажрибали мутахассисга янги жамоасида Олег Корниенко ҳамда Роман Узденовлар ёдамлашади.

Эслатиб ўтамиз, Кумиков Ўзбекистонда АГМКдан ташқари “Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларида ҳам фаолият олиб борган ва қаршиликлар билан Ўзбекистон чемпионатида бир неча бор совринли ўринларни қўлга киритган.

Pepsi Суперлиганинг биринчи давраси ниҳоясига эса АГМКдан истеъфога чиқарилган эди.

Маълумот учун, “Атирау” ҳозирда Қозоғистон Премьер-лигасида сўнгги ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК собиқ устози Премьер-лигада иш бошлади