15:55 / 10.07.2018
2 657

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида ҳужумкор ўйин намойиш қилмоқчи

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида ҳужумкор ўйин намойиш қилмоқчи
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси август ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ҳужумкор ўйин намойиш этишни режалаштирмоқда.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа январь ойида Хитойда бўлган Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган эди. Шундан буён жамоа бир нечта йиғинларда иштирок этди ва ўйин услубини такомиллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, ўтган ой охирида Туркияда ўтказилган йиғинда олимпиячиларимиз тўпга эгалик қилишга асосланган ўйин тактикасини синовдан ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларида ёши катта футболчилардан Икром Алибоев ва Азиз Турғунбоев терма жамоага жалб этилиши айтилган эди.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)