Роналду учун “Реал”дан кетишнинг айни вақтимиди?

  • Спорт
  • 11-07-2018, 10:23
  • 678
  • Роналду учун “Реал”дан кетишнинг айни вақтимиди?
    Беш карра “Олтин тўп” соҳиби яқин кунлар ичида А Серия вакилига айланиши мумкин, бу эса “қаймоқранглилар” учун жуда ёмон хабар эмас. Хўш, Криштиану Роналду учун “қиролик клуби”дан кетишнинг пайти келдими? Қуйида шу ҳақида муҳокама қиламиз.

    Агарда сўнгги кунларда барчанинг оғзидан тушмаётган ушбу хабар ўз тасдиғини топса, бу мадридликлар мухлислари учун кўнгилсиз янгилик ҳисобланади. Бироқ клуб учун ўзининг энг яхши футболчиси билан хайрлашишнинг қулай вақти бўлиб хизмат қилади.

    Роналду “Реал”га 2009-йилда “Манчестер Юнайтед”дан 94 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Португалиялик футболчи пойтахт клуби сафида ўзининг энг ёрқин дварини ўтказди. У мадридликлар учун 434 учрашувда 450 гол уришга эришди ва бу вақт ичида 16 совринга эга чиқди. Буларнинг ичида тўртта Чемпионлар Лигаси бош соврини ҳам ўрин олган.

    Роналдунинг клубдан кетиши ҳақида миш-мишлар дастлабкиси эмас. У 2012-йилда “Гранада”га қарши учрашувдан кейин хафа эканлигини ва клуб раҳбарияти бунинг сабабини билишини айтган эди.

    Ўтган ёзда ҳам футболчига яқин манбалар 7 рақам эгаси “Реал”ни тарк этишга қатъий ахд қилгани ҳақидаги хабарни етказганди. Аммо якунда у яна Мадридда қолган эди.

    Қаторасига учинчи бор Чемпионлар Лигасини ютганидан кейин Киевда берган интервьюсида Роналду эҳтимол клуб учун охирги учрашувини ўтказганини айтганди.

    “Яқин кунларда мени тарафимда бўлган мухлисларга аниқ жавобни айтаман – деганди ҳужумчи – “Реал”да ўйнаш ҳақиқатдан ажойиб бўлди.”

    Роналдунинг клуб президенти Флорентино Перес билан муносабатлари юракдан эди, аммо жудаям илиқ эди деб бўлмайди, кўриниб турибдики клуб хўжайини Роналдунинг кетишига ортиқ тўғаноқ бўлмоқчи эмас.

    Ўтган ёзги трансфер вақтида Португалия етакчиси клубдан кетмоқчи бўлганида бу ҳақиқий драма бўларди, аммо бу сафар ундай бўлмайди.

    Сўнгги беш йилда тўрт бора Чемпионлар Лигасини қўлга киритган юлдуз “қаймоқранглилар” учун мисли кўрилмаган муваффақиятлар келтирди. Лекин клуб нуфузли совринни ҳар йили қўлга киритишга қодир эмас, жамоа қайта қурилишга муҳтож.

    Ўтган мавсумда Роналду мавсумнинг биринчи ярмида рақиб дарвозаси олдида катта қийинчиликка учради. У бу вақт оралиғида тўртта гол урди. Шундан иккитасини у пенальтидан киритишга эришган. Зидан шогирдлари айнан клуб юлдузининг самарадорлиги пасайиб кетгани туфайли Ла Лигани бой берди, десак муболаға бўлмайди.

    Гарчи Криштиану Чемпионлар Лигасида голлар уриган бўлсада, Ла Лигадаги кўрсаткичлари хавас қилса арзигулик эмас. “Реал” ўз келажагини асосий юлдузисиз тасаввур қилиш ҳақида ўйлаши керак.

    33 ёшдан ўтган Роналду яна қанча вақт юқори даражасини сақлашга қодирлиги номаълум. Уни 100 миллион еврога сотиш вариантини қўлдан чиқаришни клуб истамаслиги аниқроқ.

    Унинг ўрнини эса “ПСЖ”нинг икки юлдузи – Неймар ва Килиан Мбаппелар эгаллаши ҳақида ҳам миш-мишлар тинмаяпти. Икковлоннинг трансфер қиймати ҳам жуда катта бўлсада, улар яқин келажак учун ҳақиқий инвестиция бўлади. Неймар эндигина 26 ёшга кирган бўлса, франциялик ҳужумчи ҳали 19 га ҳам тўлмаган.

    Роналдунинг кетгани “Бернабеу”дагилар учун янги трансферларни амалга оширишга йўл очади. Қолаверса “ўзбошимча юлдузлар” билан ишлай олмайдиган янги бош мураббий Хулен Лопетегига ҳам жамоани шакллантиришда вариантлар туғдиради. Бироқ Неймар ҳам юқорида тилга олинган категорияга кириши вазиятни мураккаблаштирмоқда.

    Нима бўлганда ҳам Роналду “Реал” афсонаси ва шундай бўлиб қолади. Бироқ баъзи паллада клуб олдинга қадам қўйиши керак ва келаётган февралда 34 га кирадиган футболчи учун 100 миллион евролик таклиф бу жуда ажойиб. Ҳис-туйғуларни четга суриб ҳар томонни қонитирадиган ҳақиқий келишувга эришишнинг айни пайти. Қолганини вақт кўрсатади.
    Эркинжон Ғайбуллаев

    » » Роналду учун “Реал”дан кетишнинг айни вақтимиди?
    Яндекс.Метрика