Италиянинг Терамо шаҳрида Халқаро гандбол федерацияси тақвимига кирувчи 46-халқаро “Interamnia” жаҳон кубоги мусобақаси якунланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Турли ёш тоифалари ўртасида ўтказилган мусобақада жаҳоннинг 34 та мамлакатидан 123 та жамоа иштирок этди. Унда юртимиз шарафини РОЗК(Ўзбекистон U-18 терма жамоаси) ҳимоя қилди. Ҳамюртларимиз иштирок этган ёш тоифасида 14 та жамоа қатнашди.
Мураббийлар Улуғбек Икромов ва Зафар Азимов бошчилигидаги ёшларимиз гуруҳ босқичида “Ланестер” (Франция), “Грунвальд” (Польша), “Вирум Соргенфри” (Дания), “Моунтада” (Марокаш), “Козанис” (Греция) каби жамоаларга қарши кураш олиб боришди. Вакилларимиз илк ўйинда французларни 18:8 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи ўйинда польшаликлар устидан 23:16 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учинчи баҳсда эса юнонлар 26:8 ҳисобида таслим этилди. Марокашликлардан ҳам 21:14 ҳисобида устун келишди. Кейинчалик даниялик ёшларга кечган баҳсда ҳам 15:13 ҳисобида ғолиб бўлишди.
Гандболчиларимизга мусобақа ярим финалида яна ўша “Вирум Соргенфри” клуби рақиб бўлди ва ёшларимиз бу сафар ҳам рақибни таслим этишни уддалашди. Ҳисоб 15:8. Ҳал қилувчи баҳсни ҳамюртларимиз Швейцариянинг “Шеноис Женева” жамоасига қарши ўтказиб, 18:9 ҳисобида ғалаба қозондилар. Шу тариқа ҳамюртларимиз мусобақа давомида ўтказилган етти учрашувнинг барчасида зафар қучиб, олтин медалларга сазовор бўлдилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонлик гандболчи қизлар қирғизистонлик рақибларини 93:0 ҳисобида мағлуб этишди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси АГМКни йирик ҳисобда мағлуб этди

“Фарғона водийси кубоги”: “Нефтчи” турнирни ғалаба билан бошлади

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

«Уч миллат кубоги»: Ўзбекистон аёллар термаси муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди

Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Россия — жаҳон чемпиони!