22:00 / 14.07.2018
2 926

Бельгия – ЖЧ-2018 мусобақаси бронза медали соҳиби

Бельгия – ЖЧ-2018 мусобақаси бронза медали соҳиби
ЖЧ-2018 мусобақаси учинчи ўрин учун кечган ўйинда Бельгия ҳамда Англия терма жамоалари рўбарў келдилар. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, бельгияликларинг ғалабаси билан якунланди.

Мартинес шогирдларининг кичик устунлиги остида ўтган баҳснинг 4-дақиқасидаёқ Тома Менье жамоасининг тезкор қарши ҳужумини Шадлининг қанотдан узатган тўпини яқин масофадан Пикфорд дарвозаси тўрига жойлаган ҳолда ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Кейинчалик бельгияликларда яна бир қатор имкониятлар бўлди, аммо танаффусга қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.

Танаффусдан сўнг инглизлар анча жонланишди ва ҳужум чизиғига Рэшфорд ҳамда Лингардлар майдон туширилди ва уларда аста-секин вазиятлар пайдо бўла бошлади.

Бироқ, Бельгия термаси Англияни ҳужумга берилиб кетгани учун жазолади. Эден Азар 82-дақиқада Де Брюйненинг ажойиб пасидан сўнг рақиб посбони билан бир-бир вазиятда тўпни яқин паст бурчакка йўллаб, орадан фарқни оширди.

Шундан сўнг бу ўйин ғолиби ким бўлиши ойдинлашди ва финал ҳуштагига қадар бошқа ёдда қоладиган вазияталр бўлмади.

Шу тариқа, Бельгия Англия устидан ишончли ғалабага эришиб, ЖЧ-2018 мусобақаси бронза медали соҳибига айланди.

ЖЧ-2018
3-ўрин учун баҳс

Бельгия – Англия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 4 Менье, 2:0 – 82 Азар.
Бельгия – Куртуа, Компани, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Витцель, Шадли (Вермален, 39), де Брюйне, Тилеманс (Дембеле, 78), Азар, Лукаку (Мертенс, 60).
Англия – Пикфорд, Джонс, Стоунз, Роуз (Лингард, 46), Магуайр, Делф, Лофтус-Чик (Алли, 84), Стерлинг (Рэшфорд, 46), Дайер, Триппьер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Стоунз (52), Магуайр (76).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бельгия – ЖЧ-2018 мусобақаси бронза медали соҳиби