23:43 / 15.07.2018
3 304

Кейн ЖЧ-2018 нинг "энг яхши тўпурар"ига айланди

Кейн ЖЧ-2018 нинг "энг яхши тўпурар"ига айланди
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ЖЧ-2018нинг энг яхши тўпурари бўлди.

«Тоттенхэм» клуби футболчиси мусобақанинг 6 та ўйинида 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Кейн Тунис билан ўйинда (2:1) дубль қайд этди, Панамага қарши (6:1) хет-трик ва Колумбияга қарши (1:1, пенальтилар бўйича 4:3) битта гол урди.

Англиялик футболчи 6 та голининг 3 тасини ўйин вақтида пенальтидан киритган (бу ерда пенальтилар сериясидаги голлар ҳисобга олинмайди).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кейн ЖЧ-2018 нинг "энг яхши тўпурар"ига айланди