Расман! Азизбек Ҳайдаров «Бунёдкор» футболчисига айланди

  • 16 июль 2018, 08:28
  • 1 704
  • Спорт
  • Расман! Азизбек Ҳайдаров «Бунёдкор» футболчисига айланди
    Бугун Ўзбекистонда трансферлар ойнаси расман ёпилади. Айни пайтда клублар янги футболчиларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини ниҳоясига етказишмоқда.

    Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби мавсумнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон кубоги ва Суперлигаси ўйинларида майдонга тушиш учун миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаровни рўйхатдан ўтказди. Томонлар бугун мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Азизбек Ҳайдаров ўзи учун қадрдон жамоага қайтганидан бахтли эканини билдирди.

    Таъкидлаш жоиз, Азизбек Ҳайдаров 2007-2011 йиллар мобайнида "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган. Маҳоратли футболчининг сўнгги жамоаси БААнинг "Ажман" клуби бўлди.

    Манба: www.pfl.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Расман! Азизбек Ҳайдаров «Бунёдкор» футболчисига айланди