07:02 / 17.07.2018
3 409

Роналду бир кунда «Ювентус»га 55 млн евро даромад келтирди

Роналду бир кунда «Ювентус»га 55 млн евро даромад келтирди
«Ювентус» клуби Криштиану Роналду исми туширилган футболкаларни сотишни бошлаб юборди.

Yahoo Sports Italia нашрининг хабар қилишича, туринликлар клуби онлайн савдоларнинг биринчи кунидаёқ 520 мингта футболка сотишга улгурган. Бир нусха футболканинг нархи 105 еврони ташкил қилади.

Биринчи кундаги савдолардан 55 млн евро даромад олинган.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи «Ювентус»га 112 млн евро эвазига «Реал»дан ўтганди.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)