Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду «Ювентус»га ўтишига изоҳ берди.
«Реал»дан кетганимга хафа эмасман. «Ювентус» раҳбариятига шундай имконият тақдим этгани учун миннатдорчилик билдираман. Менинг «Реал» билан тарихим ажойиб кечди, аммо мен энди олдинга ҳаракатланишим керак. Мен мадридлик мухлисларга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Аммо мен янги марралар сари ҳаракатланишим керак
Мен янги чақириқларни севаман. Тактика биринчи галда турадиган қийин чемпионатга келганимни биламан. Аммо мен бир жойда ўтириб, муваффақиятлардан маст бўлишни истамадим.
Ўзимга ва бўлажак жамоадошларимга ишонаман. Барчаси яхши бўлишига ишонаман. Шунинг учун мен хотиржамман ва ўзимга ишончим юқори.
Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни барча жамоалар истайди. Президент билан суҳбатда айтганимиздек, биз совринлар учун курашамиз.
Нафақат Чемпионлар лигасида, балки А серияда ҳам.
Биламан, қийин бўлади. Аммо биз хотиржамлик ва концентрацияни сақлашимиз керак.
«Ювентус» менга зўр имкон берди. Бунинг учун улардан миннатдорман. Улар мени қадрлашди.
Кўриб турибманки, «Ювентус» ички чемпионатда ҳам, Европа майдонларида ҳам катта муваффақиятларга эриша оладиган клуб», – дея Роналдунинг сўзларини келтирган Турин клуби расмий сайти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?