14:30 / 17.07.2018
3 979

Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг байроқдори ким бўлиши маълум қилинди

Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг байроқдори ким бўлиши маълум қилинди
Келаси ой Жакарта шаҳрида бошланадиган Осиё ўйинларининг очилиш маросимида Исроил Мадримов Ўзбекистон делегациясининг байроқдори бўлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Бокс бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Исроил Мадримов тўрт йил олдинги Осиё ўйинларида финалгача етиб борган ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритганди.

Маълумот учун, 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII Осиё ўйинларида ушбу вазифа дзюдочи Ришод Собировга ишониб топширилганди.

XVIII Осиё ўйинлари 18 августдан 2 сентябрга қадар давом этади. Унда спортнинг 40 тури бўйича мусобақалар ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг байроқдори ким бўлиши маълум қилинди