Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Ювентус»да раҳбарлик лавозимларидан бирига тайинланиши мумкин.
Испаниядаги Libertad Digital нашри хабарига кўра, Зиданга «Юве»да спорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган. У бу таклифни қабул қилиши кутилмоқда. У октябрь ойида «Ювентус»га қўшилиши мумкин.
10 июль куни «Ювентус» «Реал»да 9 йил давомида тўп сурган Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олганди. Ушбу португалиялик футболчи Турин клубида 4 йил давомида 30 миллион евродан маош олади.
Зидан 2016 йил январидан «Реал»ни бошқаришга киришди ва кейинги 3 мавсум давомида кетма-кет 3 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди. У май ойида навбатдаги чемпионликдан кейин Мадрид клубини тарк этди.
AS хабарига кўра, Зидан Роналду билан янги шартнома бўйича муаммолар туфайли клубдан кетган.
Маълумот учун, франциялик мутахассис 1996-2001 йилларда футболчи сифатида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Зидан севимли жамоасига қайтиши мумкин

Зидан «Ювентус»да иш бошлаши мумкин

Зидан тез орада мураббийлик фаолиятига қайтишини маълум қилди

Зидан Англиянинг энг совриндор клубига бош мураббий бўлиши мумкин

Зиданнинг “Реал”дан кетишига Роналду сабабчими?

Зидан: "Ювентус" билан ўйин мен учун алоҳида аҳамиятга эга