23:48 / 20.07.2018
3 690

Баҳодир Жалолов иккинчи жангини америкалик боксчига қарши ўтказади

Баҳодир Жалолов иккинчи жангини америкалик боксчига қарши ўтказади
22 июль куни тонгда профессионал рингда фаолият олиб бораётган боксчимиз Баҳодир Жалолов АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Миллий Олимпия қўмитаси хабарига кўра, ушбу жангда супероғир вазнли боксчимизга америкалик Куртис Хид рақиблик қилади.

Маълумот учун, Хид бунгача профессионал боксда олтита жанг ўтказган ва уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган (3таси нокаут билан). Иккита жангда эса мағлубиятга учраган. Баҳодир эса профессионал рингдаги дебютини май ойида нишонлаган ва ўшанда мексикалик Уго Трухильони техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

- Жангга тайёргарлик юқори савияда ташкил этилди. Ишонч билан айта оламанки, баҳсга тайёрман. Рингга фақат битта мақсад билан чиқаман – ғалаба қозониш! Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб, юртдошларимизни хурсанд қилмоқчиман, – деди Жалолов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов иккинчи жангини америкалик боксчига қарши ўтказади