
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси келаси мавсумда миллий биринчиликда яна бир лига ташкил этишни режалаштирмоқда.
Айни вақтда юртимизда футбол бўйича Суперлига, Про-лига ва иккинчи лига баҳслари ўтказилмоқда. Иккинчи лига баҳслари вилоят биринчиликлари ҳисобланади. Шу билан бирга Про-лиганинг ўзида "А" ва "В" гуруҳлари мавжуд.
Uff.Uz'га маълум бўлишича, келаси мавсумда Про-лигада фақат "А" гуруҳи вакиллари қолади. "В" гуруҳи ўрнида эса Иккинчи лига ташкил этилади. Вилоят биринчиликлари эса Учинчи лига сифатида юритилади.
ПФЛ шу тариқа Про-лига савиясини ошириб, Суперлига клублари билан рақобатлаша оладиган муҳит ташкил этмоқчи.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар