date
views 3 399

Хуршидбек Норматов профессионал рингдаги 7- ғалабасини қўлга киритди

Хуршидбек Норматов профессионал рингдаги 7- ғалабасини қўлга киритди
Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган боксчимиз Хуршидбек Норматов ўзининг навбатдаги жангини АҚШнинг Коннектикут шаҳрида ўтказди.

6 раунд этиб белгиланган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз америкалик Алексис Гайтанни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Бу боксчи шу жангга қадар 4 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз. Хуршидбек профессионал рингга 2016 йили қадам қўйган ва ўтказилган 7 та жангнинг барчасида рақибларидан устун келган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хуршидбек Норматов профессионал рингдаги 7- ғалабасини қўлга киритди