06:30 / 24.07.2018
4 789

Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси билан қанча муддатга шартнома имзолайди?

Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси билан қанча муддатга шартнома имзолайди?
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи аргентиналик Эктор Купер бўлиши ҳақида ёзган эдик. «Xabar.uz»нинг ЎФА расмийларига яқин манбаси ушбу хабар ҳақиқатга тўла мос эканини тасдиқлади.

«Эктор Купер билан амалда барчаси ҳал этиб бўлинган. Фақатгина расман шартнома имзоланишини кутяпмиз. Яқин кунлар ичида бу ҳақда расман эълон қилинади.

Купер терма жамоамизни фақатгина Осиё кубоги вақтида бошқарадими ёки жаҳон чемпионати саралаш босқичлари якунигачами, ҳозирча аниқ гап айта олмайман. Аммо катта эҳтимол билан шартнома жаҳон чемпионати саралаш босқичлари тугагунга қадар имзоланса керак», — деди манба.

Эслатиб ўтамиз, 62 ёшли мутахассис ўз вақтида Европанинг «Валенсия» ва «Интер» каби бир қатор гранд клубларини бошқарган. 2000 йилда Европанинг энг яхши мураббийи деб топилган Купернинг сўнгги иш жойи Миср терма жамоаси бўлган эди. У жаҳон чемпионатидаги омадсизликдан сўнг истеъфога чиқарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси билан қанча муддатга шартнома имзолайди?