10:55 / 24.07.2018
3 408

Шота Арвеладзе: "Шундай иссиқда 90 дақиқа ўйнаган футболчиларимга раҳмат айтаман"

Шота Арвеладзе: "Шундай иссиқда 90 дақиқа ўйнаган футболчиларимга раҳмат айтаман"
Хабарингиз бор бундан бироз аввал Тошкентда Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Металлург” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Голларга бой кечган қизиқарли ўйинда Тиаго Безерра (24') ва Исмоил Гонсалвешларнинг (88', 90+3') киритган голлари “шерлар”га 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тақдим этди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе ўзининг ўйин ҳакидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Жуда ҳам тиғиз тақвим ва ҳавонинг иссиқлиги туфайли айни пайтда футболчиларга жуда қийин. Биз қанчалик тайёргарлик кўрмайлик, барибир ёзнинг чилласида футбол ўйнаш осон эмас. Умид қиламизки, тез орада ҳаво ҳарорати тушади. Ўйинда яхши ҳаракат қилдик, аммо камчиликлар ҳамон бор. Ҳужумларни якунлашда, сўнгги пас ва якуний зарбани беришда оқсаяпмиз. Натижадан кўнглим тўлди. Шундай иссиқ ҳавода 90 дақиқа яхши ўйнаган футболчиларимга раҳмат айтаман. Ҳеч ким майдонда ҳаво ҳарорати сабаб ётиб қолмади. Исмоил Гонсалвеш ўйинга яхши киришиб кетди. У қанотда тўп тепувчи бўлиб ҳам ўйнай олишини кўрсатди. Рақиб ҳам жиддий қаршилик кўрсатишга уринди. Биз хатоларимизни тузатиш устида ўйлашда давом этамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: "Шундай иссиқда 90 дақиқа ўйнаган футболчиларимга раҳмат айтаман"