Антонио Конте «Милан»ни бошқаришга розилик берди

  • 25 июль 2018, 08:02
  • 1 651
  • Спорт
  • Антонио Конте «Милан»ни бошқаришга розилик берди
    Сўнгги 2 йил давомида «Челси»да фаолият юритган Антонио Конте «Милан» бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин.

    Бу ҳақда Premium Sport нашри тарқатган хабарга кўра, «россонери»нинг бўлажак техник директори Леонардо италиялик мутахассисга таклиф билан чиққан, мураббий эса бу таклифни қабул қилган.

    Эслатиб ўтамиз, Контенинг аввалги иш жойи «Челси» билан юридик муаммолари бор. Мураббий Лондон клубидан уни жуда кеч истеъфога чиқаргани учун товон пули ундирмоқчи. Бу жараён бир неча ойга чўзилиши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ноябрь ойидан буён «Милан»га Женнаро Гаттузо бош мураббийлик қилмоқда.

    Бугун, шуниндек, «Милан»нинг амалдаги спорт директори Массимилиано Мирабелли ўз лавозимини тарк этгани ҳам маълум бўлди. Мирабелли ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хайрлашув мактуби эълон қилиб, унда клубдаги 15 ойлик фаолияти давомида қўлидан келган барча ишни қилганини таъкидлаган.

    Мирабелли 2017 йилда яқинда ишдан бўшатилган Марко Фассоне билан бир вақтда клуб раҳбариятидан жой олганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Антонио Конте «Милан»ни бошқаришга розилик берди