09:27 / 26.07.2018
3 922

Спорт вазири ишдан кетди

Спорт вазири ишдан кетди
Kun.uz сайтининг ёзишича, Ўзбекистон Жисмония тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов раҳбарлик лавозимини тарк этган.
Маълумки, Шоакром Исроилов аввалига ЎФА вице-президенти лавозимида иш бошлаб, кейинчалик спорт вазири этиб тайинланганди. Айни вақтда унинг ўрнига биринчи ўринбосар Ойбек Қосимов вақтинча вазирликни бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ўз лавозимни тарк этиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори Шоакром Исроилов унинг ўрнини эгаллаган, март ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан қўмита негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилиб, Исроилов вазирликнинг биринчи раҳбари бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Спорт вазири ишдан кетди