14:18 / 29.07.2018
3 596

Рўзиқул Бердиев: "Қўпол хатоларимиз эвазига ютқаздик"

Рўзиқул Бердиев: "Қўпол хатоларимиз эвазига ютқаздик"
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Насаф» – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Бугун омад кўпроқ “АГМК” жамоасига кулиб боқди. Биринчи бўлимда кўпроқ вазиятлар ярата олдик, агар бу вазиятларни голга айлантира олганимизда натижа бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин эди. Мағлубиятни тан олишимиз керак. Аслида, омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Бугун аксига олиб тажрибали ўйинчиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бундай хатоларни рақиб кечирмайди, албатта. Агар рақибимизнинг бугунги киритган голларига эътибор қаратсак, улар осон голлар уришди. Менимча, рақиб ўйинчилари бундай хатоларимизни кутмаган ҳам бўлишса керак.

Иккинчи бўлимдаги голлардан сўнг, майдонга тушган ёш ўйинчиларимизнинг руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Хуллас, бугун ўз хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик. Сўзимни охирида, ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб турган содиқ мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман. Раҳмат сизларга!», - деди мутахассис.

Манба: www.pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Қўпол хатоларимиз эвазига ютқаздик"