07:01 / 31.07.2018
3 890

Ҳасанбой Дўсматовни боксга етаклаган тасодиф ва ҳаётидаги кутилмаган воқеа ҳақида (фото)

Ҳасанбой Дўсматовни боксга етаклаган тасодиф ва ҳаётидаги кутилмаган воқеа ҳақида (фото)
Миллий олимпия қўмитаси Олимпия ўйинлари чемпиони, 2016 йилги жаҳоннинг энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматовга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди.

Аввал кикбокс, кейин эса бокс
Аввалига спортнинг кикбокс тури билан шуғулланардим. Олимпия захиралари коллежида ҳам айнан ушбу йўналиш бўйича ўқишни истагандим. Бироқ, у ерда кикбокс йўналиши йўқлиги сабаб боксни танлаганман. Шу тариқа, коллежда бокс бўйича таҳсил ола бошладим.


Диетолог тавсиясига кўра овқатланади
Овқатланиш тартиби ҳақида гапирадиган бўлсам, кунига уч маҳал овқатланамиз. Терма жамоамизда диетологлар ҳам бор. Таомларни айнан уларнинг тавсиясига биноан истеъмол қиламиз.

Севимли спортчиси – футболчи
Севимли спортчим «Барселона»нинг аргентиналик футболчиси Лионель Мессидир. Унинг ўйинлари, майдонда ўзини тутиши менга жуда ёқади. Боксчилардан эса филиппинлик афсонавий чарм қўлқоп устаси Мэнни Пакьяога ҳавас қиламан.


Кутилмаган воқеа
Ҳаётимдаги энг кутилмаган воқеа сифатида Олимпиада чемпиони бўлганимни кўрсатишим мумкин. Тўғриси, буни кўпчилик, шу ўринда ўзим ҳам кутмагандим. Аммо бу шарафли вазифани уддалай олдим. Бундан жудаям хурсандман.


Интизом ва меҳнат
Чемпионликка эришиш учун биринчи навбатда интизом ва албатта қаттиқ меҳнат талаб этилади. Шунингдек, мураббий кўрсатмаларини ҳам ўз вақтида ва тўлиқ бажариш лозим.

Осиё ўйинларида чемпион бўлмоқчи
Қитъадаги тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ҳам осон кечмайди. Чунки, у ерда барча чемпионни мағлуб этишга ҳаракат қилади. Унга қарши рингга икки баробар куч билан чиқишади. Чемпион уларнинг барчасига қарши туриб бера олиши лозим. Асосий мақсадим Осиё ўйинлари чемпиони бўлиб, Ватанимиз байроғини яна бир бор жаҳон ареналарида юқорига кўтаришдир. Насиб қилса, Ўзбекистонга чемпион бўлиб қайтамиз.


Манба: olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматовни боксга етаклаган тасодиф ва ҳаётидаги кутилмаган воқеа ҳақида (фото)